UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  3 19:59Мбаппе Франция термасига қайтмоқда  4 19:35"Рома" собиқ футболчиси: "Асосий таркибда Шомуродов эмас, Довбик ўйнаши керак"  20 19:00Киммих "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1 18:28Беньямин Шешко "Барселона" эътиборига тушди  7 18:02"Ливерпуль" ёзда Хави Симонсни ўз таркибига қўшиб олмоқчи  1 17:38"Goal" талқинига кўра "Барса" ва "Реал" — ЕЧЛ асосий фаворитлари  46 17:15Ўзбекистон кубоги. "Дизак" "Гулистон" устидан ишончли ғалабага эришди  1 16:46"Юве" "Фиорентина" билан муваффақиятсизликка учраган тақдирда Моттани истеъфога чиқариши мумкин. Манчини ўринбосарлик учун асосий номзод  3 16:16Аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Севинч" ОКМК-W'ни йирик ҳисобда таслим этди  0 15:27Ўзбекистон U-23 ҳамда ёшлар терма жамоасининг Хитой ва Туркиядаги йиғинда иштирок этадиган таркиби маълум  13 15:20Суперлига. "Бухоро" — "Бунёдкор" ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади  8 15:00Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"  19 14:36Ван Дейк Кампуш ва Ал-Ҳелайфи олдида "Бро, бу Лига 1 эмас" деган сўзлари учун узр сўради ва ПСЖ уч йил ичидаги энг кучли рақиб эканини айтди  2

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш” Янгиликлар

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш”

Аюбхон Гаппаров бу йил ҳам “Навбаҳор”да ўйнамоқчи.
Шу боис у айни дамда “лочинлар”нинг ўқув-йиғин машғулотларида астойдил тер тўкмоқда. Куни-кеча 22 ёшли ҳужумчи билан қисқача суҳбатлашдик.

- Аюбхон, яқинда “Навбаҳор” бошқарув постига Бахтиёр Ашурматов олиб келинди. Буни жамоадаги футболчилар қандай қабул қилишди?
- Жуда яхши. Шахсан мен Бахтиёр акани олдиндан яхши билганим учун хурсанд бўлдим. Бу ёш мураббий билан илгари “Локомотив”да йўлларимиз кесишганди. Ёдингизда бўлса, “темирйўлчилар” сафига бориб қўшилганимда, Ашурматов у пайтда футбол ўйнарди.

 - Адашмасам, жамоа билан тузган шартномангиз ўз кучини йўқотган. Шундайми?
- Ҳа, тўғри. Ҳозир эркин агентман. Олдимда бир қатор таклифлар бўлишига қарамай, кўриб турганингиздек ҳамон “Навбаҳор” йиғинида иштирок этяпман. Чунки мақсадим бу йил ҳам “лочинлар”сафида ўйнаш. Наманганда туғилиб, вояга етдим. Эндиликда бу вилоят жамоаси учун ўйнаб, унинг ютуқларига ҳисса қўшишни истайман.

- У холда янги бош мураббий билан клубдаги келажагингиз тўғрисида гаплашиб олдингизми?
- Бу борада, стол атрофига ўтириб, жиддий суҳбатлашмадик. Лекин Бахтиёр ака менга ишонч билдиришини айтди. Ўз навбатида мен ҳам астойдил тер тўкиб, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан.

- Аюбхон, хабарингиз бўлса керак, яқинда собиқ жамоангиз “Рубин”да катта ўзгариш бўлди. Яъни бунгача бош мураббий бўлиб келган Қурбон Бердиев истеъфога чиқарилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Қозон жамоасидаги ички холатдан тўлиқ хабардор эмаслигим учун, аниқ бир фикр билдиришга ожизман. Лекин шуни айта оламанки, Бердиев клуб тизимида катта ҳажмдаги ишларни бажарган. Шахсан ўзим “Рубин”га борганимда, у киши менга клубга мослашиб кетишим учун кўп ёрдам берган. Қозон жамоасидаги фаолиятим орқали ҳар томонлама ўсишга эришганман. Ўйлайманки, Қурбон Бердиев бой тажрибага эга ва у кейинчалик узоқ вақт ишсиз қолиб кетмайди.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика