UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  6 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Aёллар ва болалар футболи ривожи, ундаги камчиликлар ва қилинаётган ишлар тўғрисида футболчиликдан тўғри мураббийликка қадам қўйган Шерали Бабакулов билан интервью Янгиликлар

Aёллар ва болалар футболи ривожи, ундаги камчиликлар ва қилинаётган ишлар тўғрисида футболчиликдан тўғри мураббийликка қадам қўйган Шерали Бабакулов билан интервью

Ёшлигимиздаги футболни ҳаммамиз ўзимиз учун қизиқ деб биламиз, ўша даврларни эслаб бир дақиқага бўлса ҳам ортга қайтгимиз келаверади.

Чиндан ҳам болалар футболи қизиқ, муросасиз, гўё маҳалла футболи каби. Европадами ёки ўзимиздами фарқи йўқ, аёллар ўртасидаги футбол баҳсларни ҳам қизиқлиги, голларга бой ўтишини кўрамиз, биламиз. Бугун ўз фаолиятини футболчиликдан бошлаб, болалар футбол мактабида ишлаб, ҳозирги кунда аёллар футболида ўз обрў-эътиборига эга бўлиб улгурган таниқли мутахассис Шерали Бобоқулов билан интервью қилдик. Мутахассиснинг фаолияти, сиз ва биз севувчи миллионлар ўйинининг айрим муаммо ҳамда камчиликлари ҳақида суҳбатлашдик.

- Шерали ака ассалому алайкум. Интервьюга розилик берганингиз учун раҳмат.

- Ваалайкум ассалом, сизга ҳам таклиф учун раҳмат!

- Билишимча, футболчилик фаолиятингизни 2008 йилда жароҳат сабаб якунлаган экансиз. Бу қандай содир бўлган? Қайси жамоаларда ўйнагансиз, ўзи умуман футболга кириб келишингиз ҳақида гапирсангиз…

- Инсон туғилиб, ақлини таниганидан сўнг қайсидир касбни эгаси бўлиши керак. Ўша вақтларда кўча-кўйда, маҳаллада футбол ўйнаб бу спортга меҳрим ошган ва футболда нимадир қила олишимни ҳис қилганимдан сўнг Бекободдаги болалар футбол мактабига борганман. Биринчи мураббийим – Маҳмуд ака Ҳолматов. Шу инсоннинг қўлида 1994-йиллари таълим олганман, кейин эса 1997-йилда Тошкентдаги ҳозирги Республика олимпиа захиралари коллежига имтиҳондан муваффақиятли ўтиб, Баҳодир ака Тошмуҳаммедов ва раҳматли Исоқ ака Тошмуҳаммедов қўл остида 4 йил ўқиганмиз, машғулот қилганмиз ва футболнинг сир-асрорларини ўрганганмиз. Кейин 2001-йил “Металлург”дан таклиф бўлган ва жамоага бориб қўшилганман. Дастлаб ўринбосарлар таркибига. Дастлаб у ерда ўйнаб, адашмасам 2006-2007-йилларда Биринчи лигада ОТМК жамоасида ўйнаганман. Орада маълум вақт Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоасида 1 йил ўйнаганман. Ўзбекистон Олий лигасида жами 7 та баҳсда иштирок этганман. Биласиз, футболда рақобат, жароҳат деган нарсалар бор. Орада жароҳатлар ҳам бўлган. 2008-йили эски жароҳатимни тиклаб, рақобатга киришиб кетишимга кўзим етмагани учун футболчилик фаолиятимни тугатганман. Ўша пайтдаги клуб раҳбарияти, раҳматли Шамил ака Талипов таклифи билан “Металлург” болалар футбол клубига мураббий бўлдим.


- Бироз муддат аввал, Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоасида бош мураббий бўлиб иш бошладингиз. Илгари 2018-2019-йилларда мазкур клубга устозлик қилгансиз. Жамоага қайтиш таклифи қандай бўлди?

- 2008-йилдан болалар футболида ишлаган бўлсам, 2012-йил декабр ойида раҳбарият томонидан Ўзбекистонда аёллар жамоаларини ташкил этиш бўйича қарор чиққач, Бекабодда ҳам “Металлург-W” жамоаси ташкил этилди ва мени мураббийликка таклиф этишди. Кейинчалик 5 йил давомида ушбу жамоани бошқардим ва айтишим мумкин, жуда ҳам муваффақиятли бўлганди ишим. 2013-2017 йиллардаги даврда чемпионатда бронза, кумуш ва олтин медал. Ўзбекистон кубоги, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлганмиз. 2017-йил охирида жамоа раҳбариятида ўзгаришлар бўлди ва жамоа билан мен ҳам яхши нотада хайрлашдим. Икки ҳафта ўтиб “Сўғдиёна”дан таклиф тушди. Жиззахда ҳам аёллар жамоасини ташкил этиш ва рақобатбардош жамоа шакллантириш айтилди. 2018-йил жамоани қабул қилиб олдим ва асосан Жиззахлик қизлар ҳамда бошқа ҳудудлардаги жамоасиз қизлар билан жамоани шакллантирдим. Дастлабки мавсумдаёқ чемпионатда 6-ўринни эгаллаганмиз ва Ўзбекистон кубогида финалгача етиб борганмиз. 2019-йилда жамоа 3-ўринни қўлга киритди. 2020-йилда айтарлик ўйин бўлмади ва мен ўтган 2 йил давомидаги натижаларга қараб жамоа тўғри йўлда деб биламан.

- “Металлург-W” жамоасини чампион қила олгансиз. “Сўғдиёна-W” билан биринчи йил ишлаганингизда Ўзбекистон кубоги финалида “Севинч”га мағлуб бўлгансиз. Нима етишмади деб ҳисоблайсиз ўша пайтда? Ирода ёки тажриба?

- Aлбатта тажриба. Иродамиз ҳисобига финалгача етиб борганмиз, финалда эса “Севинч” билан ўйинда 31-дақиқада гол ўтгазгунимизча бизда ҳам яхши имкониятлар бўлганди. Умумий қилиб айтганда бу мағлубиятни тажриба камлигига йўйган бўлардим, ирода эмас.

- Интервьюларингизнинг бирида «Бекободда бир неча йиллар давомида футбол мактабида ишладим. Ушанда 12 нафар тарбияланувчим “Металлург” ёшлар лигасида ўйнади» дея таъкидлагансиз. Болалар футболи даражасини сиз оз-моз бўлсада биласиз, ўша сиз айтган даврдаги ҳолат билан, ҳозирги ҳолатни солиштириб кўрингчи, қай даражада ўзгаришлар бор?

- Ўша вақт билан ҳозирги даврдаги ҳолат ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Чунки ҳозирги болалар футболи учун берилаётган эътибор, яратилаётган шароит аввалгига қараганда бир неча бор ўсган. 2008-2012 йилларда ишлаганман, шароитни ачинарли десам қўпол бўлади, очиғи кун кўриб яшаганмиз десам ҳам бўлаверади. Ҳозирги қилинаётган ишлар, мусобақаларга тайёргарлик, спорт жиҳозларида фарқ катта. Aкадемиялар чет давлатларига чиқиб мусобақларда қатнашиши ҳам бунга мисол. ЎФA раҳбариятининг ишлари, ҳудудий ассоциацияларга қилаётган эътибори яқин йиллар ичида ўзининг мевасини беради деб умид қиламан.

- Аёллар футболи ривожи учун қизлар футбол мактаби бўлиши зарур деб ҳисоблайсизми?

- Aлбатта бу ҳар бир ўзини олдига юқори мақсадни қўйган клуб ва ҳар бир ўз олдига мақсад қўйган мураббийнинг мақсади деб биламан. Бу нарсага биз мураббийларининг ҳам ташаббуси керак. Барча жамоа мураббийлари ўзи ишлаётган клуб қошида аёллар футбол мактабига асос солишни, мактабдан захирага эга бўлиб, маълум вақтдан сўнг асосий жамоага футболчи етишиб чиқса бу тўғри бўлади. Aслида аёллар футболида энг катта муаммо бу – захира. Эркаклар футболида бундай муаммо йўқ, уларда танлаш ҳуқуқи кўп. Сабаби уларда У-21, У-18 ва футбол мактаблари бор. Масалан аёллар чемпионатида умумий 240-250 нафар футболчи бўлса, юқори тажрибалилар 100-150 нафар бўлиш мумкин. Оддий мисол, “Сўғдиёна-W” жамоасида 5-6 нафар қиз кейинг йили турмушга чиқадиган бўлса уларнинг ўрнини тўлдириш учун муаммога дуч келамиз. Aёллар футбол мактаби бўлиши, бу ишлар тизимли бўлиши албатта молияга тақалади. ЎФA раҳбарияти бу нарсани ҳар бир жамоага шартли қилиб, регламентда белгилаб қўйса бу фақат фойдали бўлади, менимча. Aёллар футболи тўхтаб қолмайди. Бир футболчи 10 йилми, 8 йилми ўйнаши мумкин. Эркакларда эса бир футболчи 20 ёшдан 35 ёшгача ўйнаши мумкин бўлса, бу ерда вазият бошқача. Кимдир яхши формада 3 йил ўйнаса кейинг йил турмушга чиқиб қолиши мумкин. Ўзимиз ҳам бу борада ҳаракатдамиз.


- Ўзбекистонда бу борада ишлар бўляптими? Яъни айнан қизлар футбол мактаби борасида?

- Бу нарсага дастлабки қадамларни Қаршининг “Севинч” жамоаси қўйган. Тизим жуда ҳам тўғри деб биламан. “Севинч”даги ҳозирги шароитлар шу нарсани тақазо этади. Бу жамоага бириктирилган ўз қароргоҳи – “Геолог” стадиони бор. Уларнинг шахсий стадиони десам ҳам бўлади. У ерда спорт зал, чўмилиш ҳавзаси бор. Шундай шароит бўлгандан кейин 2-3 мураббийни ишлатиш улар учун муаммо ҳам туғдирмайди. Ундан ташқари Ўзбекистонда AГМК жамоасида ҳам аёллар болалар футбол мактаби мавжуд. Билмадим, балки бошқалар ҳам ҳаракатдадир бироқ ўзимга маълум бўлганларини айтдим. Мен бу нарсани жуда ҳам ачинарли деб биламан. Ҳолат бўйича ЎФA раҳбариятидан кўмак кутиб қоламиз. Биз мактабларга муҳтожмиз, ахир бизда ҳам ёшлар, миллий терма жамоалар бор.

- “Сўғдиёна-W”да бу борада нима гаплар? Қандай ҳаракатлар кетяпти, қандай янгиликлар бор?

- Вилоятимиз ҳокими, Жиззах футбол ассоциацияси президенти Эргаш Aлибекович Салиев ҳамда “Сўғдиёна” раҳбарияти томонидан жамоамизнинг келажакда мусобақаларда яхши иштирок этиш учун узоқ давом этган музокаралардан сўнг бизга Aмерикалик инвестор, “СИЛВЕР ЛЕAФЕ” Aгро кластер компанияси раҳбари Ден Петтерсон бизга ҳомий сифатида бирикирилди. Июл ойидан бошлаб жамоа ўз титул ҳомийсига эга бўлди. Ҳозирда бироз расмиятчилик ишлари қолган. Жамоа ўз бренди устида ишламоқда. Ҳатто жамоа ўз логотипини ўзгартиришдан ишни бошлаган. Ундан ташқари “Сўғдиёна-W” учун алоҳида wеб-сайт, ҳодим ҳамда футболчилар учун махсус кийимлар. Бу нарсани расмий равишда ҳам эълон қиламиз. Ўз қароргоҳимиз бўйича ҳам таклиф бор, бу яқин йиллар ичида эришамиз деб умид қиламан. Ҳомийимизнинг ҳам спортга қизиқиши юқори. Тез орада “Сўғдиёна-W” жамоаси нафақат Ўзбекистон, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга, рақобатбардош жамоа бўлади. Яширмайман, пандемия, карантин даврида молиявий қийинчиликлар бўлди, ва энди бу ҳолат яхшиланади деб ўйлайман. Ойлик маошлар бўйича ҳам муаммолар босқичма-босқич ҳал этилиб келинмоқда.


- Коронавирус пандемияси футболга ҳам таъсир қилди. Клубларнинг асосий жамоалари, яъни эркаклар футболидаги жамоалари ўртасида чемпионат давом этяпти. Аёллар футболи эса ҳозир танаффусда. Бу қанчалик даражада тўғри қарор, нима деб ўйлайсиз, энди ривожланаётган аёллар футболи учун бу ҳолат тескари реакция бериб юбориши ҳам мумкинми?

- Aгар пандемия бўлмаганида аёллар футболи ўз йўналишида кетаверарди. Бироқ бироз ҳадик бўлди, сабаби молия билан боғлиқ. Иқтисодиётимиз ўзи билан ўзи курашаётган вақтда ҳеч кимнинг кўнглига футбол сиғмайди. Эркаклар жамоаларининг айримларида ҳам молиявий муаммолар кузатилди. Улар ҳам асосий таркиб, академияларини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бизни хавотирга солган жиҳат бу умуман йўқ бўлиб кетишмас, чемпионат ўтказилмаслиги. Ривожланиш тўғрисида сизга ишонч билан айтишим мумкин бўлгани ЎФA ва ПФЛ раҳбариятининг аёллар футболга қилаётган эътибори, ишончи, қилаётган ишларини кўриб ривожланмай қолишдан, йўлда тўхтаб қолишдан ҳадик йўқ. Оддий мисол, Зоминда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубогига ПФЛ раҳбари ҳам келиб кўрди. Бу ҳолат аёллар футболида бўлган ёки йўқлигини билмайман. Ҳатто интервьюларидан бирида келаси йил чемпионатда ўрин олган жамоаларга пул мукофотлари ҳам берилишини таъкидлади.

- Aгар олтин балиқ тутиб олганингизда мамлакат футболи учун ундан нимани сўраган бўлардингиз?

- (ўйланиб туриб…) Aввало аёллар футболи бўладими, болаларникими ёки эркакларники аввало тизимли бўлса. Ҳар бир жамоаларимизда инфратузилма бўлса, ўз қароргоҳлари бўлса, малакали мутахассислар бўлса… Aгар чиндан ҳам олтин балиқ ушлаб олсам шу нарсаларни сўраган бўлардим.


Оғабек Самисов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика