Аёллар терма жамоамиз Россия чемпионларини мағлуб этди
23 фев 2021 19:06
Янгиликлар
Аёллар терма жамоамиз Россия чемпионларини мағлуб этди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Анталя шаҳрида ташкил этилган "Festival Women's Trophy 2021" халқаро турнирида қатнашди.
Африка чемпионлари ҳисобланган Экватор Гвинеяси ва Нигерия вакилларига қарши баҳслардан сўнг, Баҳром Норсафаров шогирдлари Россиянинг икки карра чемпиони ЦСКА клуби билан беллашди.
"Emir Hotels" спорт мажмуасида ўтган бугунги баҳсда аёллар терма жамоамиз 1-0 ҳисобида зафар қучди. Нилуфар Қудратова томонидан киритилган гол якунда вакилларимизга ушбу ғалабани тақдим этди.
"Festival Women's Trophy 2021"
3-тур
ЦСКА 0-1 Ўзбекистон
Гол: Нилуфар Қудратова 13
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар