UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  0 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  36 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  3

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Олмалиқ –W” - 1:2. Тўлиқ шарҳ Янгиликлар

Аёллар футболи. “Тўмарис” – “Олмалиқ –W” - 1:2. Тўлиқ шарҳ

Хоразм воҳасида биринчи марта мамлакатимиз аёллар футболининг олий лигаси иштирокчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Таъбир жоизки, бу ўйин маҳаллий ишқибозларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу муносабат билан учрашув аввалида рамзий маънода қутлов маросими ўтказилди. Тадбирда қатнашган Янгибозор тумани ҳокими Озод Мадраҳимов мухлисларни ўзига хос байрам билан муборакбод этиб, жамоаларга омад тилади.
Бевосита ўйинга тўхталсак, баҳс тенг қурашлар остида бошланди. Аста-секинлик билан олмалиқлик қизлар ҳаракатида жонланиш кўзга ташланди. Табиийки, бу ҳол самарасиз қолмади. Бўлимнинг 23-дақиқасида Динора Турғунова жамоадоши Нодира Йўлдошевани қулай вазиятга чиқарди. У эса имкониятни бой бермай, ҳисобни очди, 0:1. Ўтказиб юборилган тўпдан янгибозорлик футболчи қизлар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Аксинча, қарши ҳужумга зўр беришди. Вазиятларнинг бирида чап қанотдан ҳужумга қўшилган Дилноза Ўтамова жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпини меҳмонлар дарвозабони Моҳинур Ҳусенова маҳорат билан қайтарди. Ҳужумга берилиб кетган майдон эгалари учрашувнинг биринчи қисми тугашига тўрт дақиқа қолганида ўз дарвозаларидан иккинчи тўпни олиб чиқишди.

Иккинчи бўлим “Тўмарис” қизларининг фаоллигида бошланди. 49-дақиқада мезбонлар сардори Гулмира Тожибоева меҳмонлар дарвозасига хавф солди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмай Сайра Жиянбоева жуда қулай вазиятдан фойдалана билмади. 65-дақиқада эса Барчиной Эшмуротовадан омад юз ўгирди. “Олмалиқ”лик футболчилар ҳам имконият пайдо бўлиши билан қарши ҳужум уюштиришни канда қилишмади. Баъзи ҳолларда янгибозорлик ҳимоячи Дилноза Бектемированинг аниқ ҳаракатлари уларнинг саъй-ҳаракатлари ғов бўлиб турди.  Ниҳоят, охирги сонияларда майдон эгалари ҳисобни бир тўпга қисқартиришга эришишди. Шу тариқа  ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан поёнига етди.

Олимбой Давлетов (“Тўмарис” жамоаси бош мураббийи): - Мазкур учрашувда меҳмонлар тактик жиҳатдан устунлик қилишди. Буни инкор этиб бўлмайди, албатта. Шу жиҳатдан улар ғалаба қозонишди. Шогирдларимда эса бироз тажриба етишмади. Тўғри, айрим қизларимиз ўзларига билдирилган вазифани уддалашди. Лекин, бу жамоавий спорт тури ҳисоблангани боис ўйинимиз қовушмади. Камчиликларимиз устида ишлаб, уни бартьараф этиш чораларини кўрамиз.

4- тур. 25 май (душанба).
“Тўмарис”(Янгибозор) – “Олмалиқ–W”(Олмалиқ) -  1:2 (0:2).
Янгибозор тумани ўйингоҳи. 721 томошабин.
Ҳакамлар: Ж. Қудратов (Самарқанд), Ж. Сарсенов (Нукус), Д. Искандеров (Нукус), А. Алимов (Урганч).
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши).
Гол: Б. Эшмуратова (90+4) - Н. Йўлдошева(23), Ў. Холбоева(41).

“Тўмарис”: Наргиза Жалғашбоева, Гулёр Турсунбоева, Сабоҳат Эркинова, Райҳон Бекбергенова, Дилноза Бектемирова, Сайра Жиянбоева(Анзаи Юки,68, Сумбул Тожимуротова,82), Нодира Туронова, Гулмира Тожибоева(Моҳинур Қўзиева, 57, Мухлиса Қодирберганова,67), Барчиной Эшмуродова, Дилноза Ўтамова, Шаҳзода Эрматова.

“Олмалиқ–W”: Моҳинур Ҳусенова, Динора Турғунова(Дарья Снеткова,87), Гулноза Ашурова, Комила Зарипова, Айнур Даулбаева, Нодира Йўлдошева(Малика Остонова,83), Дилрабо Асадова, Ўғилой Холбоева(Муниса Ғиёсова, 80), Ўғилой Илашева, Навбаҳор Қосимова(Арина Смирнова, 90), Ораста Тожибоева.

Огоҳлантириш: Н. Жалғашбоева(“Тўмарис”)

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика