Аёллар футболи. Осиё чемпионатига саралашнинг иккита гуруҳ ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилади
11 авг 2021 15:04
Янгиликлар
Аёллар футболи. Осиё чемпионатига саралашнинг иккита гуруҳ ўйинларига Ўзбекистон мезбонлик қилади
Келаси йил Ҳиндистонда аёллар футболи бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси саралаш учрашувларини Тошкентда ўтказади. Саралаш босқичида Баҳром Норсафаров шогирдлари Жанубий Корея ва Мўғулистонга қарши баҳс олиб боришади.
Шунингдек саралашнинг "G" гуруҳи беллашувлари ҳам Ўзбекистонга кўчирилди. Бу гуруҳда Эрон, Иордания ва Бангладеш қизлар жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Аслида гуруҳ ўйинлари Бангладешда ўтиши керак эди, бироқ ОФК қарори билан Ўзбекистонга топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида 16та жамоа қатнашади. Саралашдан 12та жамоа чиқади, улар қаторини мезбон Ҳиндистон билан аввалги Осиё Кубогининг энг кучли учта жамоаси тўлдиради.
Саралаш учрашувларини 13-25 сентябрь оралиғида ўтказиш белгилаб қўйилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар