UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  2 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0

Аёллар футболи. "Машъал-W"нинг йирик ғалабаси Янгиликлар

Аёллар футболи. "Машъал-W"нинг йирик ғалабаси

Бугун Муборакда аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур учрашуви бўлиб ўтди. "Машъал-W" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи-W"сига қарши майдонга тушди.
Учрашувда қизларимиз 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.  Биринчи бўлимнинг ўзида киритилган учта голга иккинчи бўлимда меҳмонлар бир гол билан жавоб қайтарди.  Ўйиннинг охирида киритилган гол эса "Машъал" қизларига ғалаба келтирди.  

"Машъал-W" аёллар жамоаси айни вақтда 10 турдан сўнг 18 очко тўплаган ҳолда учинчи поғонада бормоқда.  

Қизларимиз биринчи давранинг сўнгги ўйинини ҳам ўз майдони "Андижанка"га қарши 2 июлда ўтказади ва давра якунланади.  

Аёллар футболи.  Олий лига
10-тур.  Муборак.  29. 06. 2015

"Машъал-W" - "Нефтчи-W"  4: 1
Голлар:
  Севара Нормуродова (30),  Гулзода Амирова (45),  Малика Бурхонова (45+1), Шахноза Қурбонова (55) - Мухлиса Отақўзиева (70)
Ҳакамлар:  Жалолиддин Ҳусниддинов (Тошкент),  Суҳроб Сатторов,  Ҳуснора Жумаева,  Маржона Раҳматқулова (Қарши)
Назоратчи:  И. И Исаев (Тошкент вил).
Огоҳлантиришлар:  Моҳларой Эргашзода (9),  Шоҳида Эргашева (60).

"Машъал-W":  1. Мафтуна Жонимқулов (c) (23. Наргиза Маҳмудова 65),  5. Малика Бурхонова,  3, Гулзода Амирова,  6. Фаёза Юлдашева (4. Жесика Крученика 70),  7. Шаҳноза Қурбонова (13. Зебинисо Авлиёзқулова 55,  14. Махлиё Назарқулова 75),  9. Феруза Бобохўжаева,  11. Дилдора Эргашева (8. Далиа Юмангулова 55),  15. Мафтуна Панжиева,  17. Шаҳноза Шокирова,  18. Лайло Шодиева,  20. Севара Нормуродова (10. Мафтуна Боймуродова 80).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика