Аёллар футболи. "Локомотив-W"да яна мағлубият

Aslanov Jasurbek
20 май 2015, 12:38
Ўз тарихида биринчи бор аёллар футболи бўйича олий лигада иштирок этаётган "Локомотив-W" 19 майда 3-тур учрашувини ўтказди.

Тошкент вилоятида жойлашган "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтган баҳсда "Локомотив-W" қизлари муборакнинг "Машъал-W" жамоасига қарши майдонга тушишди.

Афсуски, бу учрашувда ҳам Воҳид Холбоев шогирдлари ютқазиб қўйишди. Ўтган турда қизларимиз "Севинч"дан мағлуб бўлишганди, бу сафар "Машъал-W"га ғалаба қозониш насиб этди. Ўйин 1:4 ҳисобида якун топди. Биздан ягона голни рақиб дарвозасига 20-рақамдаги футболчи қизимиз Нодира Жуманиёзова киритди.

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионати

3-тур. 19 май

"Локомотив-W" - "Машъал-W" 1:4

"Локомотив-W" таркиби:

1. Усарова Инара

2. Бердиева Зуҳра

6. Жўраева Насиба

7. Бобоева Зарина

8. Халилова Малика

11. Ҳусниддинова Солиҳа

12. Абдуллаева Нилуфар

17. Бахтиёрова Дурдона

18. Жуманова Хуршида

19. Назарова Мая

20. Жуманиёзова Нодира

Захирадагилар:

16. Қодирова Гўзал

9. Облақулова Ўғилой

10. Норбоева Азиза

15. Абдурайимова Мадина

22. Собиржонова Сабрина

41. Тўраева Умида

87. Ходжаева Гулруҳбегим


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz