Айбек Нурбоев “Қўқон-1912” билан шартномасини узайтирмаган
30 дек 2015 08:00
Янгиликлар
Айбек Нурбоев “Қўқон-1912” билан шартномасини узайтирмаган
Яқинда “Қўқон-1912” расмий сайтида ҳимоячи Айбек Нурбоев билан амалдаги битим узайтирилгани ҳақида хабар чоп этилганди.
Аммо кейинчалик футболчининг бизга хабар қилишича, Нурбоев раҳбарият билан бу борада келишув қилмаганини билдирди. Қорақалпоғистонлик футболчи давралар оралиғида “Нефтчи”дан “Қўқон-1912”га мавсум сўнггига қадар ижара асосида келганди. Эндиликда 27 ёшли ҳимоячи эркин агентга айланган. Айни пайтда унга олий лиганинг айрим клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Лекин футболчи ҳозирча аниқ бир тўхтамга келмаганини таъкидлади.
Фикрлар