UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Айбек Нурбоев: "Арал"нинг мақсади - маҳаллий иқтидорли футболчилардан рақобатбардош жамоа тузиш" Янгиликлар

Айбек Нурбоев: "Арал"нинг мақсади - маҳаллий иқтидорли футболчилардан рақобатбардош жамоа тузиш"

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан Нукуснинг "Арал" клуби Биринчи лига мусобақаларида иштирок этмоқда.

Нукусликлар бугун Олтиариқнинг "Дўстлик" клуби билан чемпионатдаги навбатдаги тур учрашувини ўтказиш учун Фарғонага етиб келишди. Сайтимиз мухбири имкониятдан фойдаланиб жамоа мураббийлар штаби вакили Айбек Нурбоев билан интервью ташкиллади.


"Дўстлик-Олтиариқ"га қарши ўйин ҳақида

- "Арал" жамоаси бош мураббийи бизнинг  футболимиз фахрийси Неъматилло Қуттибоев саналади. Ҳозирда у киши соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли Фарғонага кела олмади. Бориб ўйин бўлиб ўтадиган стадион билан танишдик, учрашув олдидан машғулот ўтказдик. "Дўстлик-Олтиариқ" яхши шаклланган жамоа, таркибида кучли футболчилар жам бўлган. Осон ўйин бўлмайди, лекин биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мухлислар қизиқарли ва томошабоп футбол кўришларига ҳеч шубҳа йўқ.

Жамоа мақсадлари

"Арал"нинг мақсади - маҳаллий иқтидорли футболчилардан иборат рақобатбардош жамоа тузиш. Ҳозирда асосан ёш футболчиларга эътибор қаратаяпмиз. 

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби 

Айтиб ўтганимдек, жамоамиз бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев. У кишига ёрдамчи мураббий сифатида ўзим кўмаклашиб келмоқдаман. "Насаф"да ва бошқа номдор клублардаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган собиқ футболчи Азамат Алланиязов клуб директори лавозимида иш олиб бормоқда. Клуб матбуот хизмати ва бошқа ташкилий ишлар бўйича таниқли мутахассис Айбек Акназаров фаолият олиб боради. Жамоамиз маҳаллий бюджетдан молиялаштирилади.

Жамоа таркиби ҳақида

Жамоамизда асосан ўтган йилги мавсумда 2-лигада тўп тепган ёшлар ўйнаб келади. Кўпчилик футболчиларимизда ҳозир Биринчи лига тажрибаси ҳам йўқ. Шундай бўлса-да, улар учрашувларда ҳар томонлама ўзларини кўрсатиб келмоқдалар. Таркибимизда таниқли ва тажрибали футболчилар ҳам бор. Масалан Дамир Низанов, Шамсиддин Сагдуллаев, Беҳруз Зайнитдиновларни кўрсатиш мумкин. Жамоамизда ўртача ёш 21-22 ёш ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика