UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  1 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  7 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0

Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Жайхун" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "ФарДУ" жамоасини Про-лигадаги биринчи ғалабаси билан табриклайман. Мени ёддан чиқармаган фарғоналик мухлисларга рахмат айтаман, ҳозир ҳам "Нефтчи"га мухлислик қиламан. Ўйинга келадиган бўлсак, биз 7 кундан буён сафардамиз. Тақвим зич, биз тайёргарлик ва тикланишга тўлиқ улгурмадик. Ўйинни кўрдингиз, битта гол ғалабани ҳал қилди. Жамоамиз асосан 18-19 ёшли футболчилардан иборат. Улар Про-лигада дебют мавсумини ўтказишаяпти. Биз бу йигитларни "Арал"га ва турли ёшдаги терма жамоаларимизга етказиб беришни мақсад қилганмиз. Яна бир бор "ФарДУ" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Хоразм" билан ўйиндан сўнг таркибда қандай ротацияларни амалга оширдингиз?

- Асосий эътиборни "ФарДУ" билан ўйинга қаратгандик. "Локомотив" билан ўйиндан сўнг қисқа фурсатда "Хоразм" билан ўйнадик, бу учрашувда асосан ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Айтиб ўтганимдек, зич тақвим, шундан келиб чиқиб ҳаракат қилдик. Йигитларга рахмат, улар ҳар бир ўйинда борларини беришаяпти.

- Ўйин давомида юзага келаётган вазиятлар ҳақида фикрингиз?

- Таркибимиз асосан ёш футболчилардан иборат, бу ҳақида айтиб ўтдим. Баъзан тажриба ҳам етишмаган вазиятлар бўлади. Стандарт вазиятларда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Ишлашда давом этамиз, ёш футболчилар ўйиндан-ўйинга ўсиб, тажриба тўплаб бораверишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика