UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим" Янгиликлар

Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"

Про лига 5-туридан ўрин олган "Жайхун" – "Олимпик Мобиуз" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

– "Олимпик Мобиуз"ни ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинга яхши тайёрланган. Биз бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимдаги имкониятлар ҳам кўкка совурилди. Иккинчи бўлимда ўзгартиришлар қилишга мажбур бўлдим. Аммо барибир ўйинимиз чиқмади. Алмаштирилган ўйинчилар кутилгандек натижа беришмади. Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим. Йигитлар борларини беришмоқда. Мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмадик. Мухлисларга раҳмат айтаман ва улардан узр сўрайман. Олдинда ўйинлар кўп. Кейинги ўйинга яхши тайёргарлик кўрамиз. 

– "Олимпик Мобиуз"нинг бугунги учрашувдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

– Уларнинг ҳамма ўйинларини кўриб чиқдик. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Йилдан йилга кучайиб бормоқда жамоа. Олдинги ўйинда "Локомотив"ни мағлуб қилишди. "Олимпик Мобиуз" бу йил жуда кўп жамоани қийнайди.

– Жамоанинг психолодик ҳолати қандай деб ўйлайсиз? Ғалаба қозониш учун айнан шу жиҳат панд бермаяптими?

– Бу тарафлама йигитларни қўллаб келяпмиз. Бугунги ўйинда йигитларда психологик томондан муаммо бўлмади. Яхши ўйин кўрсатсак ҳам натижага эриша олмаяпмиз. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика