“Аякс” мураббийларидан бири Германия жамоасини бошқаради

Aslanov Jasurbek
19 мар 2019, 23:30
“Хоффенхайм” раҳбарияти Юлиан Нагельсман ўрнига янги мураббий топди.

“Аякс”нинг мураббийлар штабида фаолият олиб борган Альфред Шредер янги мавсумдан бошлаб Германия клубини бошқаради. Ўз навбатида Нагельсман фаолиятини мамлакатнинг бошқа бир клуби “Лейпциг”да давом эттириши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Юлиан Нагельсман Германия чемпионати тарихидаги энг ёш мураббий ҳисобланади. У 2016-йилда “оқ-кўклар” бошқарувига келганди.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Альфред Шредернинг “Хоффенхайм” билан шартномаси 2022-йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/achtzehn99_en