UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Австралия U-23 бош мураббийи Тревор Морган: "Ҳамма нарсага тайёрмиз" Янгиликлар

Австралия U-23 бош мураббийи Тревор Морган: "Ҳамма нарсага тайёрмиз"

U-23 Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган Австралия - Қувайт учрашувидан олдин матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманнинг биринчи қисмида Австралия U-23 бош мураббийи Трейсе Морган ва футболчи Трейсе Франкоис  қатнашди. 

"Авваламбор биз Осиё кубоги орқали Олимпия ўйинларига йўлланма олганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бундай катта мусобақалар ўзларини кўрсатишлари учун жуда ҳам катта имконият. Фурсатдан фойдаланиб шу турнирга етиб келган барча терма жамоаларини табриклайман, чунки коронавирус қийинчиликлари деб биз бу турнирга йўлланма олишга жуда хам қийналдик. Яна айтиб ўтаман биз бу турнирда қатнашаётганимизда жуда хам хурсандмиз ва ғалаба га чанқоқмиз",- дейди мураббий.

"Жуда хам ҳаяжондамиз жамоалар кучли ва биз бу турнирга катта тажриба туплашимизга ишонаман",- дейди Трейсе Франкоис

- Кўриниб турибдики, мусобақадаги жамоалар кучли. Ғалабага қандай ёндошмоқчисиз?

- Бунга оддий жавоб бераман. Биз ҳар доим бор эътиборимизни битта ўйинга қаратамиз ва максимал ўсишга интиламиз. Таъкидлаб ўтганимдек, бу турнирга йўлланма олишимиз жуда ҳам қийин кечди. Ўтган йилгига қараганда уйинимиз ўзгарди. Ҳозир бор эътиборимизни биринчи ўйинга қаратамиз ва "прогресс" қилишга ҳаракат қиламиз.

- Юртимиз ҳақида фикрингиз қандай? Жамоангизнинг эртанги ўйиндаги ва умуман гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?  

- Ўзбекистонда биринчи марта бўлиб туришим ва Осиёдаги машҳур мамлакатлардан бири. Бизни жуда ҳам ажойиб кутиб олишди ва қисқа муддатли машғулот ўтқазишга ҳам улгурдик. Гуруҳ ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ўзимизни қийнаб жонимизни беришимиз ва турнирни давом эттиришимиз керак. Чунки бу бизнинг менталитетимиз.  Ўйлашимча, бу турнирга ҳар бир жамоа аниқ мақсадлар билан етиб келган.

- Жамоангиздан келажакда терма жамоангизга ўйинчилар етишиб чиқиши мумкин. Терма жамоа селекционерлари олдида ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият деб ҳисоблайсизми?

- Албатта бу турнир терма жамоага қўшилиш учун жуда ҳам зўр имконият. Биз бу борада миллий терма жамоага Жаҳон чемпионатида ёрдам бермоқчимиз?

- Юртимиздаги об-ҳаво сизга маъқулми?

- Ажойиб, Австралияда кўп ўйинларимиз иссиқ ҳавода бўлиб ўтади. Лигамиз ёзда бўлиб ўтади. Ўйинчиларимиз об-ҳаво шароитларини тушуни туришибди, деган умиддаман. Биз иссиқми, совуқми ҳамма нарсага тайёрмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика