Австралия Қатарни ўрнига ЖЧ-2022ни қабул қилишга тайёр
Tolibjon Qosimov
2 июн 2014, 16:09
Австралия футбол федерацияси раҳбари Дэвид Гэллоп Австралия Қатарнинг ўрнига ЖЧ-2022ни қабул қилмоқчи эканлигини маълум қилди.
– Аниқ нарса ҳақида гапиришга ҳали эрта. Қатар ўзига бўлаётган босимга албатта жавоб беради. Яқин орада барчаси ойдинлашиши мумкин. Фақат битта гапни айта оламан: биз 2022 йилги мундиални қабул қилишга тайёрмиз, – дейди Гэллоп SEN нашрига.