UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  150 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  20 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

"Австралия кўпчилик ваҳима қилаётгандек кучли эмас, Куперни Сурия бош мураббийи бўлгани ўйин қийматини оширади " — Мутахассислар қуръа ҳақида нималар деди? Янгиликлар

"Австралия кўпчилик ваҳима қилаётгандек кучли эмас, Куперни Сурия бош мураббийи бўлгани ўйин қийматини оширади " — Мутахассислар қуръа ҳақида нималар деди?

Бир неча соатлар олдин Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги рақибларини билиб олдик.

Ташқаридан олиб қаралганда барча Австралияни жиддий рақиб сифатида кўраётгандек. Лекин бугунги кунда футбол ривожланаётганини, исталган терма жамоадан хавф кутиш мумкинлигини унутмаслик керак. Бизнинг мақсадимиз эса доим юқори бўлиб келган ва бу йўлда рақиб танлаш керак эмас. Бу борада фикрларимни қисқа қилган ҳолда, мутахассисларга юзланаман. 

Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан тўқнаш келади

Тимур Кападзе (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, "Олимпик" клуби бош мураббийи) - Биринчидан терма жамоамизга омад тилайман. Худо хоҳласа ватанимизга биринчи ўрин билан қайтишади. Гуруҳ ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳар бир рақиб ўзига яраша кучга эга. Австралия кучли, Сурия ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлганмиз, Ҳиндистонни буларнинг фонида кучсиздек. Лекин уларда ҳам футбол олдинга силжимоқда. Ўзбекистон гуруҳдан чиқишига ишонаман. Фикримча, ҳозирги кунда терма жамоамизда совринли ўринларга курашадиган салоҳият мавжуд. Мураббий ва футболчиларнинг бунга кучи етади, деб ўйлайман. 

Камолиддин Мурзоев (Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари) - Ўйлашимча, қулай рақиблар тушди. Биз билган Австралия ҳам ҳозирда кучли даражада эмас. Саватчаларни олиб қараганда ҳам биз тенг рақибмиз. Қайсидир жабҳаларда устун келиши мумкин. Умумий олиб қараганда устунлик катта эмас. Қолган икки жамоага келсак, Сурия бош оғриқ бўла олади. Бу жамоани кўпчилик яхши билади. Олдимизга юқори мақсад қўйилган тақдирда рақибларни кучли ёки кучсизга тақсимлаш нотўғри бўлади. Лекин барибир қуръа бир мунча қулай, деб ўйлайман. 

Абдумажит Тоиров (собиқ футболчи) - Қуръадан аввал саватчаларни олиб қараганда, 3,4 саватлардаги рақиблар муаммо туғдирмасди. Энг кучли терма жамоалар биринчи саватда эди. Эрон ёки Австралия тушса яхши бўларди, деб ўйлаётгандим. Австралия тушди, ўйлашимча улардан камчилик жойимизни кўрмаяпман. Гуруҳда бемалол биринчи ўринни эгалласак бўлади. Ўзбекистонга мухлислик қиламиз, қанча узоққа борса шунча хурсанд бўламиз. 1,2,3 ўринлар учун бемалол курашсак бўлади. "с" гуруҳини энг бўш, дея оламан. 

Бахтиёр Ҳамидуллаев (собиқ футболчи, Ҳиндистон билан сўнгги тўқнашувдаги гол муаллифи) - Менимча, яхши рақиблар тушди. Осиёда барча жамоалар ривожланмоқда. Албатта гуруҳдаги энг кучли рақиб Австралия билан қандай ўйнаш кераклигини қитъанинг қолган термалари кўрсатиб берди. Мисол учун Қирғиз Республикаси ҳам охирги ўйинда Австралияни қийнаб қўйганди. Ўйлашимча, у қадар қўрқинчилик рақибмас. Ноқулай рақиб сифатида Сурияни кўрсатган бўлардим. Гарчи ўз ватанида ўйнамасада, футболи ортга кетмаяпти. Ҳиндистон ҳақида эса кўп тасаввуримиз йўқ. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқа олишимизга потенциалимиз етади. 

Шаҳбоз Беғамов (Championat.asia эксперти) - Гуруҳ анча яхши. Ҳар хил категориядаги рақиблар: кучли, ўртача ва кучсиз рақиблар тушди. Австралияни қачондир ютиш керак ва буни гуруҳда ҳамма нарсани ҳал этгач амалга ошириш қулай фурсат. Сурия нисбатан ноқулай, лекин ютиб юрган жамоамиз. Куперни Сурия бош мураббийи бўлгани ўйин қийматини оширади ва бу баҳсда ютишимиз керак. Ҳиндистон эса ортиқча муҳокамаларсиз ютишимиз ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз шарт бўлган жамоа. Осиё Кубогида минимум ярим финалга қадар боришимиз, идеалда ниҳоят бош соврин учун жиддий курашадиган муҳим мусобақа.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика