UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  17 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  33 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174

Авазхон Маматхўжаев: “Бу йил анча тажриба орттирдим” Янгиликлар

Авазхон Маматхўжаев: “Бу йил анча тажриба орттирдим”

Якунланган мавсумда “Қўқон-1912” жамоасида бир қатор иқтидорли ёшлар мавсум кашфиётлари бўлишди. Шундай ёшлардан бири Авазхон Маматхўжаев билан мавсум якунлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Авазхон якунланган мавсум ҳақида фикрларингизни билмоқчи эдик.

– Бу йилги мавсум жамоамиз учун икки хил кўриниш олди десам хато қилмасам керак. Биринчи даврада биз керагидан ортиқча очко йўқотдик. Иккинчи даврада жамоамизга Нўъмон ака Ҳасанов бош мураббий бўлдилар. Таркибимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар бўлди. Натижада биз йил якунида мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Жамоамиз раҳбарияти бизга яратиб бераётган шароитларни бироз бўлса-да оқладик десам бўлаверади. Агар ўз майдонимиздаги “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоалари билан бўлган ўйинларда ғалаба қозонганимизда эди, биз мавсумни янада юқорироқ ўринларда якунлар эдик.

– Ўз ўйинингиздан қониқдингизми ?

–  Нўъмон Ҳасанов келгач менга ҳам асосий таркибда ўзимни кўрсатишга  имконият бердилар. Мен бош мураббийимизга бунинг учун жуда катта раҳмат айтмоқчиман. Биринчи марта олий лигада ўйнадим. Бошида бироз ҳаяжон бўлди. Кўрсатган ўйинимга мухлислар ва мутахасислар баҳо беришгани яхши. Ўзимга қолса ўйинимдан 50 фоизга қониқдим. Ҳали ўз устимда кўп ишлашим керак.


– Майдонда бир қатор тажрибали футболчилар билан бирга тўп сурдингиз. Қайси бирларидан кўпроқ ўргандингиз?

– Яқиндагина ўйинларини томоша қилиб завқ олган футболчиларим Азиз Тўхтабоев, Носир Отақўзиев, Жалил Кимсанов, Иброҳим Раҳимов каби тажрибали футболчилар билан бир жамоада тўп сурганимдан бахтиёрман. Майдонда ва майдон ташқарисида ҳам улардан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Анча тажриба орттирдим. Айниқса Азиз ака ва Носир акалар менга кўп танбеҳ бериб, майдонда қўрқмай тўп учун курашишни ўргатиб келишди. Ҳали улардан ўрганадиган жиҳатларим кўп деб ўйлайман.

– Сизнингча жамоамизни мавсумдаги энг яхши футболчи ким бўлди?

– Барча мухлислар кўришди, бу йил ҳам энг кўп гол киритган ва майдонда энг жонкуяр ўйинчи Носир Отақўзиев бўлдилар. Носир ака жудаям тажрибали футболчи. Бу йилги натижаларимизда барча футболчиларимизни ҳиссалари бор. Энг яхши деган номга манимча  Носир Отақўзиев муносиб.

– Келгусидаги режаларингиз қандай ?

– Келгусида жамоамизга кўпроқ фойдам тегишини истайман. Бунинг учун мураббийларимизни кўрсатмалари остида тинимсиз меҳнат қилишга тайёрман. Асосий таркибда ўз ўрнимга эга бўлишга астойдил ҳаракат қиламан. Келаётган мавсум жамоамиз учун омадли бўлсин.

Шу ўринда мавсум давомида бизни стадионга келиб қўллаб турган барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Кейинги йилда мухлисларимизни чиройли ўйинларимиз орқали хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика