“Атлетико” ва “Челси” Ришарлисон учун курашади
15 фев 2019 09:20
Янгиликлар
21 ёшли бразилиялик футболчи учун “Атлетико Мадрид” ҳамда “Челси” кураш олиб боради. Ришарлисоннинг “Эвертон” билан шартномаси 2023 йил 30 июнига қадар тузилган. Унинг трансфери 45 млн еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсум футболчи “Эвертон” сафида 28 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
Фикрлар