"Атлетико" Симеоне қўлостидаги ўйинларнинг ярмидан кўпида нолга ўйнади
17 май 2018 10:38
Янгиликлар
"Атлетико" Симеоне қўлостидаги ўйинларнинг ярмидан кўпида нолга ўйнади
Кеча тунда бўлиб ўтган Европа лигаси финалида "Атлетико" жамоаси "Марсель"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу учрашув "матрасчилар"нинг Диего Симеоне бошқарувидаги 377чи ўйини бўлди.
Мадридликлар 2011 йилдан бери шу вақт ичида барча мусобақаларда 200та қуруқ ўйин ўтказишди. Бу 48 ёшли аргентиналик мутахассис қўлостидаги учрашувларнинг 53 фоизи дегани.
Мадридликлар Симеоне бошқарувида 34 бор 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган, 67 марта 1:0, 45 бора 2:0, 31 маротаба 3:0, 13 бор 4:0, 7 марта 5:0, 2 бора 6:0 ва 1 марта 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар