"Атлетико Паранаэнсе" ўз тарихида илк бор Бразилия Кубогида ғолиб чиқди
19 сен 2019 12:29
Янгиликлар
"Атлетико Паранаэнсе" ўз тарихида илк бор Бразилия Кубогида ғолиб чиқди
Бугун Бразилия Кубоги жавоб ўйини доирасидаги "Интернасьонал" ҳамда "Атлетико Паранаэнсе" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Жавоб ўйини Порту-Алегрида бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи голни 97-дақиқада "Атлетико" форварди Рони урди. Яна бир голга меҳмонлар хавбеки Лео Ситтадини муаллифлик қилди.
Мезбонлардан эса Николас Федерико Лопес ҳисобни қисқартиришга эришди. Умумий ҳисоб эса 1:2. "Атлетико" фойдасига.
Шундай қилиб, "Атлетико Паранаэнсе" ўз тарихида илк бор Бразилия Кубогида зафар қучди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар