"Атлетико" "Милан" хавбекига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2020, 14:55
"Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглу клубини ўзгартириши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, "Атлетико" 26 ёшли туркияликнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг "россонерилар" билан шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Унинг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Чалханоглу ушбу мавсумда 11 ўйинда қатнашиб, 4 та гол гол урган ва 1 та голли узатмани қайд этган. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato