

Агар Мадрид клуби Кавани трансферини амалга ошира олмаса, Карраскони Европага қайтаришга ҳаракат қилади.
Карраско анчадан бери Европага қайтиш ниятида. Футболчи "Далянь Ифань" билан шартномаси борлиги сабаб Хитойдан кета олмаяпти. Бундан ташқари, коронавирус туфайли чемпионат ҳам номаълум муддатга қолдирилди.
Карраско эса Хитойда ўйнаса ҳам Бельгия терма жамоасидан чақирув олишда давом этмоқда. У айнан 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико"даги ўйинлари билан кўпчиликка маълум.




