"Атлетико" етакчиси сафга қайтди

3 янв 2020, 22:41
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке жароҳатдан фориғ бўлди.

Испания терма жамоаси аъзоси Ла Лига 17-туридаги "Осасуна"га (2:0) қарши учрашувда жароҳатга йўлиққанди. "Marca" нашри хабарига кўра, 27 ёшли хавбек аллақачон тикланиб "матрасчилар"нинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтган.  У эртага "Леванте"га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca