"Атлетико" 1959 йилдан сўнг илк маротаба "Реал"ни еврокубокда таслим этди

Aslanov Jasurbek
11 май 2017, 11:21
"Атлетико" Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Бу "матрасчилар"нинг 1959 йилдан сўнг "Қироллик клуби" устидан қозонган илк ғалабаси.

1959 йил 7 май куни "АТлетико" Европа чемпионлари кубогида "Реал"ни уйида 1:0 ҳисобида мағлуб этди - ягона гол Энрике Кольяр ҳисобига ёзилди. Жавоб учрашувида "қаймоқранглилар" ғалаба қозониб - финалда "Реймс"ни мағлуб этишди.

Чемпионлар лигасининг жорий мавсуми илк ярим финал учрашувида "Реал" Роналдунинг хет-триги туфайли 3:0 ҳисобида зафар қучган эди. Шундай қилиб, "Қироллик клуби" финалда "Ювентус" билан беллашади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com