“Аталанта”га “Ювентус” футболчиси керак

29 авг 2020, 07:55
Ромеро фаолиятини Бергамо клубида давом эттириши мумкин.

“Атланта” “Ювентус” ҳимоячиси Кристиан Ромерони ижарага олишни хоҳламоқда. Бергамоликлар Ромерони аввалига ижарага олиб, кейинчалик сотиб олишни режалаштирган.

22 ёшли аргентиналик ўтган мавсумни ижара асосида “Женоа”да ўтказди. У ўтган мавсум А Cериянинг 30 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Шунингдек, 13 та сариқ карточка олган ва 1 та қизил карточкага лойиқ кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/@NicolaSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›