“Аталанта” А Cерияда 58 йил ичидаги энг яхши натижани қайд этмоқда

22 июл 2020, 08:37
“Аталанта” А Cерия 35-тури доирасида “Болонья”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин тақдирини ҳал этган гол Бергамо клуби учун жорий мавсум А Cериядаги 95-гол бўлди. Натижада “Аталанта” А Cерияда 1951/52 йилги мавсумдан бери голлар сони бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди. Ўшанда “Ювентус” 98 та гол урганди.

Яқин орада қайд этилган энг яхши натижада эса “Наполи”га тегишли эди. Неаполликлар 2016/17 йилги мавсумда 94 та гол урганди. Мутлақ рекорд бўлса, 1949/50 йилги мавсумда 118 та гол урган “Милан”га тегишли.

А Cерия доирасида сўнгги бор 95 та гол уриш 1958/59 йилги мавсум “Фиорентина”га насиб этган. Бироқ ўшанда лигада 18 та жамоа иштирок этган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN