UZ

"Астон Вилла" "Марсель" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди Янгиликлар

"Астон Вилла" "Марсель" ярим ҳимоячисининг трансфери борасида келишувга эришди

"Марсель" хавбеки Морган Сансон фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

26 ёшли футболчи Бирмингемнинг "Астон Вилла" клубига ўтади. Томонлар трансфер тафсилотлари борасида келишувга эришишган.

Сансоннинг трансфери бирмингемликлар учун 17 миллион еврога тушади. Ярим ҳимоячи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.

Морган жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика