"Астана" Ўзбекистон терма жамоаси форвардини нишонга олди
18 ноя 2020 18:10
Янгиликлар
"Астана" Ўзбекистон терма жамоаси форвардини нишонга олди
Ўзбекистон терма жамоаси ва Солигорскнинг "Шахтёр" клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев "Астана" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Бу ҳақда беларуслик журналист Владислав Татур хабар бермоқда.
"Жасур Яхшибоевнинг кейинги мавсумни Беларусда ўтказиши факт эмас: унга фаол тарзда "Астана" қизиқиш билдирмоқда", - деб ёзади Татур телеграм-каналида.
Қайд этиш керакки, Яхшибоев Тошкентнинг "Пахтакор" клубига тегишли ва "Шахтёр" сафида ижара асосида ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Астана" жорий мавсумда Қозоғистон Премьер-лигаси (ҚПЛ)да кетма-кет 6 чемпионликдан сўнг олтин медалларини Алматининг "Қайрат" клубига топширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар