"Астана" "Бунёдкор"ни мағлуб этди

5 фев 2015, 00:07
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси кеча Анталиядаги йиғин доирасидаги ўзининг навбатдаги назорат учрашувини Қозоғистоннинг "Астана" жамоасига қарши ўтказди.

"Бунёдкор" - "Астана"  учрашувининг 86-дақиқасида қозоғистонликлар футболчиси Шомко томонидан киритилган гол эвазига "Астана" жамоаси бу ўйинда минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Бу ҳақида "қалдирғочлар"нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бериб ўтди.


Манба: championat.asia