UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  0 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  4 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  15 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  59 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси сўнгги турда "Суғдиёна"га мағлуб бўлганига қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини уддалади.

Мазкур учрашувдан сўнг термизликларнинг тажрибали футболчиси Асрор Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Биринчи галда яқинда якунига етган "Суғдиёна" билан учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Бугун майдонга яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ билан чиққандик. Ҳар доимгидек яна нимадир панд бериб мағлубиятга учрадик. Аслида ғалаба қозонишимиз керак эди. Дуранг натижага ҳам рози эдик десам муболаға бўлмайди. Мавсумни якунлаб олдик. Мухлисларга раҳмат айтаман.

-  Қийин ўтган мавсум якунида "Сурхон" Суперлигада кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқди. Мавсумни тўлиқ бу жамоа таркибида ўтказдингиз. Жамоанинг қийин бу даражада қийналганини нима билан боғласак бўлади? Пандемия, мураббийлар алмашинуви, тўхталишлар танаффуслар....

- Айтганингиздек жуда ҳам оғир мавсум ўтказдик. Пандемия, оралиқдаги катта танаффуслар, нафақат бизга барча жамоаларга тўсқинлик қилди. Шунга қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини бажара олдик. Бундан барчамиз хурсандмиз.

- Бу йилги Суперлига қайси жиҳати билан аввалгисидан ажралиб турди? Ўзбекистон чемпионатидаги иккинчи мавсумингиздан қандай таассуротлар қолди? Бу йил Суперлигада ўсиш кўрдингизми ёки аксинча пасайиш?

- Суперлига йилдан йилга ўсмоқда. Юқорида таъкидлаганимдек тўхталишлар чемпионатнинг бир текисда ўтишига таъсир ўтказди. Таассуротларим жуда яхши. Муҳими ҳеч бир жамоа "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди. 

- Клубдаги ички муаммолар, молиявий қийинчиликлар ҳам жамоанинг натижаларга таъсир ўтказди дея оламизми?

- Ҳозирда 1-2 клубни ҳисобга олмаганда қолган барча молиявий қийинчиликлар гирдобида. Бунинг таъсири жамоамизга кўзга ташланадиган даражада бўлмади. Майдонга тушгач фақат ғалаба сари интилиб, жамоанинг ор-номуси учун ҳаракат қилиш керак Шахсий муаммолар, молиявий қийинчиликлар иккинчи даражали деб ўйлайман.

- Ҳозирги вақтда чарчоқ аломатлари, жисмоний томондан тикланиш учун вақт камлиги каби омиллар Ўзбекистон кубоги баҳсларида жамоага тўсқинлик қилмайдими?

- Жисмонан тикланиш осон эмас. Лекин Европа жамоаларининг тақвимига қарасак бизда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли.

- Хориж клубларидан таклифлар қабул қилдингизми? Биламиз, ўз вақтида Туркиянинг бир нечта клубларида тўп тепгансиз...

- Олдинда кубок турнири бор. Таклиф бўлса ўрганиб чиқаман. Айни пайт аниқ таклифлар йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика