UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди" Янгиликлар

Асрор Ғофуров: "Суперлигада ҳеч ким "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси сўнгги турда "Суғдиёна"га мағлуб бўлганига қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини уддалади.

Мазкур учрашувдан сўнг термизликларнинг тажрибали футболчиси Асрор Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Биринчи галда яқинда якунига етган "Суғдиёна" билан учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

Бугун майдонга яхши тайёргарлик ва кучли иштиёқ билан чиққандик. Ҳар доимгидек яна нимадир панд бериб мағлубиятга учрадик. Аслида ғалаба қозонишимиз керак эди. Дуранг натижага ҳам рози эдик десам муболаға бўлмайди. Мавсумни якунлаб олдик. Мухлисларга раҳмат айтаман.

-  Қийин ўтган мавсум якунида "Сурхон" Суперлигада кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқди. Мавсумни тўлиқ бу жамоа таркибида ўтказдингиз. Жамоанинг қийин бу даражада қийналганини нима билан боғласак бўлади? Пандемия, мураббийлар алмашинуви, тўхталишлар танаффуслар....

- Айтганингиздек жуда ҳам оғир мавсум ўтказдик. Пандемия, оралиқдаги катта танаффуслар, нафақат бизга барча жамоаларга тўсқинлик қилди. Шунга қарамасдан Суперлигада қолиш вазифасини бажара олдик. Бундан барчамиз хурсандмиз.

- Бу йилги Суперлига қайси жиҳати билан аввалгисидан ажралиб турди? Ўзбекистон чемпионатидаги иккинчи мавсумингиздан қандай таассуротлар қолди? Бу йил Суперлигада ўсиш кўрдингизми ёки аксинча пасайиш?

- Суперлига йилдан йилга ўсмоқда. Юқорида таъкидлаганимдек тўхталишлар чемпионатнинг бир текисда ўтишига таъсир ўтказди. Таассуротларим жуда яхши. Муҳими ҳеч бир жамоа "оқ байроқ" кўтаришни истамади ва охиригача курашди. 

- Клубдаги ички муаммолар, молиявий қийинчиликлар ҳам жамоанинг натижаларга таъсир ўтказди дея оламизми?

- Ҳозирда 1-2 клубни ҳисобга олмаганда қолган барча молиявий қийинчиликлар гирдобида. Бунинг таъсири жамоамизга кўзга ташланадиган даражада бўлмади. Майдонга тушгач фақат ғалаба сари интилиб, жамоанинг ор-номуси учун ҳаракат қилиш керак Шахсий муаммолар, молиявий қийинчиликлар иккинчи даражали деб ўйлайман.

- Ҳозирги вақтда чарчоқ аломатлари, жисмоний томондан тикланиш учун вақт камлиги каби омиллар Ўзбекистон кубоги баҳсларида жамоага тўсқинлик қилмайдими?

- Жисмонан тикланиш осон эмас. Лекин Европа жамоаларининг тақвимига қарасак бизда тайёргарлик кўриш учун вақт етарли.

- Хориж клубларидан таклифлар қабул қилдингизми? Биламиз, ўз вақтида Туркиянинг бир нечта клубларида тўп тепгансиз...

- Олдинда кубок турнири бор. Таклиф бўлса ўрганиб чиқаман. Айни пайт аниқ таклифлар йўқ.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика