UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  16 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4

Асрор Алиқулов: "Суперлигадан кўра, футболчиларни ҳар бир ўйинга қандай тайёрлаш кераклигини ўйлаяпман" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Суперлигадан кўра, футболчиларни ҳар бир ўйинга қандай тайёрлаш кераклигини ўйлаяпман"

Про лига навбатдаги туридан ўрин олган "Турон" - "Шўртан"(0:1) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қийин бўлишини олдиндан билган эдик. Бу мавсум умумий ҳисобда "Турон" жамоаси билан учинчи ўйинимизни ўтказдик. "Турон" яхши шаклланган жамоа. Ҳар турда рақиблрига жиддий қаршилик кўрсатади. Жамоанинг ҳар бир чизиғида етакчи футболчилар бор. Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тажрибали футболчилар жамланган. Айниқса, марказий ҳужумчи бўйдор ва иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилади. Стандарт вазиятларда ушбу футболчини йўқотиб қўймасдан эътиборлироқ бўлиш кераклигини айтган эдик. Биринчи бўлимда тўпни ўзимизда яхши ушлаб тура олдик. "Турон" иккинчи бўлимда катта кучни ҳужумга ташлади. Қарши ҳужумда гол уриб олганимизда бизга янада осонроқ бўларди. Ўйинни охирги дақиқасига қадар ҳужум қилишдан тўхтамади. Бугун мана стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Ўйлайманки, ўйин уларга манзур келди",- дейди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" жамоаси эндиликда асосий рақиблари бўлмиш "Нефтчи", "Динамо" билан сафарда ўйнайди. Жамоа бу ўйинларга қай даражада тайёр?
- Биз бор эътиборимизни ўзимизнинг ўйинга қаратамиз. Футболчиларнинг ўзида ишонч бўлмаса, биз уларни алмаштиришга мажбур бўляпмиз. Барқарорлик бўлмаслиги мумкин. Кейинги ўйинларда ҳар томонлама тайёр бўлган футболчиларни туширишга ҳаракат қиламиз. Олдиндан нима бўлишини айтиш қийин. Жамоамизда Суперлигада ўйнаган футболчилар ҳам бор. Лекин, таркибимиз асосан ёш футболчилардан таркиб топган. Про лигада ўйнамаган футболчилар ҳам бор. Бундай ўйинларга биринчи навбатда футболчилар ўзларини ўзлари тайёрлаши керак. Хатолар қилишмаса рақибга ҳам имкон беришмайди.

- Ортда қолган ўйинлардан келиб чиқиб Суперлигага неччи фоиз чиқдик деб ўйлайсиз?
- Йилни бошида биз озгина шошма-шошарлик қилдик, давралар оралиғида биз янада кучайишимиз мумкин эди. "Шўртан"нинг аввалги қарздорликлари сабаб таъқиқ қўйилган. Шу боис ўзимизга керак бўлган футболчиларни ололмадик. Суперлигадан кўра, футболчиларни ҳар бир ўйинга қандай тайёрлаш кераклигини ўйлаяпман. Буни уддалаймизми ёки йўқми йилни охирида кўрамиз. Иккита ўйинда ютдик дегани олдиндаги ўйинларда ғалабали серияни давом эттиришимизни англатмайди. Чунки, барқарорликка эришиш қийин бўлмоқда. Бугун ҳам икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Футболчиларимизда озгина тажриба бўлганида қарши ҳужумларда гол уришимиз мумкин эди.

- Футболчиларингиз бугун атайлаб вақт чўзишгандек таассурот қолдирди....
- Бундай кўрсатма бермайман. Аввало футбол ўйнаш кераклигини айтаман. Биз янги жамоа шакллантиряпмиз, уларни катта футболга тайёрлаяпмиз. Тезкорлик билан фикрлаш ва ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиряпмиз. Вақт чўзиш ва бошқа нарсаларга аҳамият бермаймиз.

- Ўтган мавсум "Машъал" жамоасини Про лигадан Суперлигага олиб чиқдингиз. Мухлислар "Шўртан"дан шуни кутишмоқда. Сизни Про лигадан элитага олиб чиқадиган мураббий дея таърифлашмоқда. Сизни муносабатингиз қандай?
- Мухлисларни ҳурмат қиламан. Лекин ундай ўйламайман. Ўтган йили "Машъал"да таркиб ёш бўлишига қарамасдан ўзингизни кучлироқ мураббий сифатида ҳис қилардингиз. "Машъал"да 20дан ортиқ ёш ва яхши савиядаги футболчилар бор эди. "Шўртан"да жамоамизни кучайтира оладиган футболчиларни ололмаганимиз таъсир қилди. Вазифам мураббий сифатида футболчиларимни ҳар бир ўйинга тайёрлаш. Жамоам яхши ўйин кўрсатса мураббийлар штабининг ютуғи бўлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика