UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"

Ўзбекистон кубоги 1/8 босқичидан ўрин олган "Нефтчи" ва "Машъал" ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Бугун айрим футболчиларга дам беришга қарор қилгандик. "Нефтчи"нинг услубига мос ўйин кўрсатдик. Тўп назоратини биринчи ўринга қўйдик. "Нефтчи"ни босим қилишга ундаб, кейин ўз ўйинимизни кўрсатишни режа қилгандик. Ўйлаган барча режамиз ҳар сафар ҳам ўхшайвермади. Ўйин охирида кўпроқ ҳимояландик. "Нефтчи" кубок ғолиблигига даъвогар эдик. Биз эса бу клубни мусобақадан чиқариб юбордик.

– Учрашув қайдномасидан жамоанинг асосий ўйинчилари жой олмади. Лекин улар стадионга келишди. Уларнинг олиб келинганини сабаби нима эди?

– Кейинги ўйинимиз "Навбаҳор"га қарши. Шу сабабли бутун жамоани ўзимиз билан олиб келдик. Водийда қоламиз кейинги ўйинга қадар. Қўқонда тайёргарлик олиб бормоқчимиз.

– "Нефтчи"га бугун нима етишмади?

– Рақиб жамоа ўзига хос ҳужум қилди. Иккита кенгликда ўйновчи футболчи. Қанотлардан паслар, қайсидир ҳолатда юқоридан пас. Иккинчи темпда ҳужум қилиш. "Нефтчи"нинг бу услубига тайёргарлик кўрган эдик. Ҳар бир вазиятда 100% уларни зарарсизлантира олмаган бўлсак ҳам, якунда гол уришга имконият қолдирмадик. Жамоамиз ҳимоя чизиғи яхши ҳаракат қилди дея оламан. "Нефтчи"да бизни менсимаслик ҳолати бўлган ёки йўқ, буни билмайман. Узун пасларга биз тайёр эдик. 

Гол бўлган вазиятда стандарт ҳолатда икки футболчимиз ўз жойини ўзгартирди. Тўп узатиш ҳам яхши чиқди. Бу олдиндан ўйланган режа эди.  

 Ўзбекистон кубоги навбатдаги босқичида ким рақиб бўлишини истаган бўлардингиз?

– Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўряпмиз. Кейинги рақиб кимлигини билганимиздан сўнг шунга қараб иш қиламиз.

– Давралар оралиғида таркибни кучайтириш режада борми?

– Режада бор, албатта.

– Жамоа ўйинга тушишидан олдин режа қандай эди? Голдан сўнг тактикада ўзгариш бўлдими?

– Биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнаш ниятимиз йўқ эди. Ўйинни яхши бошладик. Учрашув бошида бироз асабийлашдик. Бунга сабаб ўйин бошида "Нефтчи" иккита ҳужумчи билан бизга босим қиляпти. Бизнинг тўрт ҳимоячи ва дарвозабонимиз эса асосан узун тўплар билан ўйнашди. Узун тўплар кўп ҳолатда тўп йўқотишга олиб келади. Бу ўйинда ҳимояланишимиз аниқ эди. Қайсидир ҳолатларда биз босим қилдик, баъзида ҳимояландик. Қарши ҳужум деган режа йўқ эди. Голни биз урдик, агар "Нефтчи" гол урганда бошқача бўлиши мумкин эди. Бизда чарчоқ кучли эди. Тезлик борасида ҳам бу сезилди. "Нефтчи"да яхши футболчилар йиғилган.

– Асрор Алиқулов бошчилигида "Машъал" Про лигада ҳа шу босқичга етиб келган. Сизда битта ўйинга яхши тайёрланиш бўйича малака борга ўхшади...

– "Нефтчи"га тайёрландагдик. Ҳар сафар ҳам бу ўхшашига кафолат йўқ. Айрим ҳолатларда биз ўйлаган режа иш беради, баъзида эса йўқ. Битта ўйинда ғалаба қозондик дегани, бўлди дегани эмас. Биз курашишда давом этамиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика