UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Испания кубоги. "Барселона" — "Атлетико" 3:0 (матнли трансляция)  55 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:10"Комо" — "Интер". Италия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 00:04"Вулверхэмптон" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

Асрор Алиқулов: “Финалда имкониятлар тенг деб ўйлайман” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Финалда имкониятлар тенг деб ўйлайман”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Кубоги-2014 финал ўйини бўлиб ўтади. Олмалиқ шаҳрида кечадиган бўлажак баҳс олдидан айрим футболчи ва мутахассислар фикри билан қизиқдик.
Бу борада дастлаб “Динамо” ҳимоячиси Асрор Алиқулов билан боғландик.

- Асрор ака, бугун Кубок финали бўлиб ўтади. Илгари бир неча бор бундай ўйинларда иштирок этган футболчи сифатида нима дейсиз?
- Финал қизиқарли ўтишини тахмин қиляпман. Ҳар иккала жамоа ҳам борини беради. Имкониятлар эса 50х50. “Локомотив” чемпионликни бой берди. Шундай экан бугун қандай бўлмасин, Кубокни қўлга киритиш учун астойдил харакат қилади.

- “Бунёдкор”нинг устун жиҳатлари нима деб ўйлайсиз?
- Яхши жамоа. Чемпионатнинг сўнгги турида “Пахтакор”га аламли тарзда мағлуб бўлди. “Қалдирғочлар” биринчи бўлимни яхши ўтказишди. Лекин ўйин сўнггиларида ғалабани қўлдан чиқарди. Энди улар Кубокда зафар қучишга бор имкониятини ишга солади.

- Фаолиятингиз мобайнида сиз ҳам ўз вақтида бу каби финал баҳсларида бир неча бор иштирок этгансиз. Ўшанда учрашувга қандай тайёргарлик кўрардинглар?

- Финал бу – ўз номи билан финалдир! Бундай ўйинларга мураббий шогирдларини тайёрлаши шарт эмас. Чунки ҳар бир йигит финалга ўзини-ўзи пухта тайёрлайди. Хусусан ўзим бундай ўйинларга астойдил тайёргарлик кўрардим.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика