Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"
18 май 2025 23:40
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"
— Учрашувни ёмон бошладик. Хатога йўл қўйдик ва гол ўтказдик. Тезкор иккинчи гол ўтказдик. Ўзимизни оқлашга ҳаққимиз йўқ, узоқ йўл босиб келган мухлисларимиз учун яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз, афсуски йирик ҳисобда ютқаздик.
- Захирадан тушган Дилшод Раҳматуллаев ўйинни кучайтирди. Нега у тўлиқ 90 дақиқага тайёр эмасми?
- Ҳисоб бундай бўлиб турганда ўйинга киришиб кетиши осон эмасди. Раҳматуллаев асосий таркибда тушган ўйинлар ҳам бўлди. Бизга марказда тезкор футболчилар керак эди, шу боис бугун захирада қолди.

- Натижани ҳисобга олмаганда ўйинда қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ҳужум қилишга ҳаракат қилдик. Бугун йигитларда характер етишмади. Ҳужумларнинг кўпи тажовузкорлик туфайли охирига етмади. 0:3 ҳисобида ютқаздик, ўйиндан ҳам умуман қониқмадим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар