UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  53 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  52 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Зомин"га раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. "Андижон"нинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров саволларга жавоб қайтарди.


Ўйин ҳақида

- Бугун мухлисларга ёқадиган томошабоп руҳдаги ўйин бўлди. Жамоамиз йигитлари бутун учрашув давомида таслим бўлишмади, астойдил ҳаракат қилишди. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизга раҳбариятнинг руҳий далдаси етишмаяпти. Молиявий қийинчиликларимиз бор. 

- "Зомин" Про-лигада аутсайдер бўлиб қолишига сабаб нима?

- Албатта, муваффақиятсизликнинг асосий сабаби иқтисодий муаммога бориб тақалади. Бугунга қадар кўп ойликларимизни олмадик. Бизга яхши хомий бўлганида натижаларимиз бошқача бўларди. Шундай бўлса ҳам биз ҳаракатдан тўхтаб қолганимиз йўқ.

- Мавсум аввалида раҳбарият томонидан жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?

- Олдимизга жуда юқори мақсад қўйилмаган. Мақсадимиз Про-лигада чиройли ўйинлар кўрсатиш ва лигада қолиш. Маҳаллий футболчилар билан бунга ҳаракат қилаяпмиз. Ўтган мавсум Биринчи лигада чемпионликни қўлга киритган йигитларни таркибда сақлаб қолганмиз.

- Жамоа сардори Элдор Каримов асли ҳимоячи бўлса-да, ўйин давомида турли ампулаларда ҳаракат қилди, жумладан ҳужум чизиғида. Бу нима билан боғлиқ?

- Бизда ҳужумчилар билан боғлиқ муаммо бор эди. Элдор Каримов кўп гол урадиган футболчи, шу сабаб уни ҳужум чизиғида ҳам синаб кўрдик. 

- "Андижон" билан ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Биз албатта ўзимизга керакли натижани кутгандик. Бўйдор футболчиларга қарши машғулотларда ишлагандик. Мезбонларнинг иккинчи голини ҳакамлар уюштириб беришди деб ўйлайман. Ҳакамлар қарор беради, биз борига чидаймиз. Бирон нарса десанг бўлмайди.

- Жамоа Биринчи лигага тушиб кетса, тақдири қандай кечади?

- Жамоа тақдири мутасаддиларнинг қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Бизда ҳозир имконият бор, лигада қолишимиз мумкин. Йигитларга ишонаман, улар ҳоҳлаган жамоани мағлуб эта олишади. Бизга руҳий далда керак, бизга ҳам "Андижон"даги каби хомий керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика