UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  18 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Асқар Толибжонов: “Режада Қатардан ташқари ўйинлар ҳам бор” Янгиликлар

Асқар Толибжонов: “Режада Қатардан ташқари ўйинлар ҳам бор”

Бугун сайтимизда шу йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Дохада Қатар термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.
ФИФА расмий сайтида бу ҳақда хабар берилмаган бўлса ҳам, тақвимда шу ўйин бўлиб ўтиши ёзиб қўйилган. Хўш, чиндан ҳам вакилларимиз Қатар билан назорат баҳси ўтказишадими? Бу саволга жавоб топиш мақсадида Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга мурожаат қилдик.

-   Чиндан ҳам 6 октябрь куни Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, - дейди Асқар Имомжонович. - Лекин бу ўйин аниқ бўлади деб айтолмайман. Чунки ўзингиз биласиз, араблардан ҳар нарса кутиш мумкин. Улар тўсатдан ўйнамаймиз ёки фалончи куни ўйнаймиз деб туриб олишлари ҳеч гап эмас. Лекин биз назорат баҳсини ўтказиш борасида ҳаракатларни олиб боряпмиз. Бу борада барчаси расман ҳал бўлгач, албатта сизларга маълум қиламиз.
 
-   Бу ўйиндан ташқари яна қандай ўртоқлик баҳслари кўзда тутилган?

-   Режага кўра майда битта, сентябрь ва октябрь ойларида иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчимиз. Бир қатор давлатларга бу борада таклиф юборганмиз ва ҳозир шуларни ўрганиб чиқиш билан бандмиз. Фақат расман шартнома тузилмагани боис рақиб жамоалар номини ошкор қила олмайман.

-   Терма жамоамиз бу йил ҳисобидан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказадими?

-   Ҳа. Май ойида ўйин ташкил қилишни мўлжаллаб турибмиз.
 
-   Агар сир бўлмаса, ким билан ўйнаймиз?
-   Айтганимдек, расмий шартнома имзоланмагунча рақиб жамоа номини маълум қила олмайман. Ҳатто учрашув санасини ҳам айтолмайман. Эртага мураббийлар йиғилиши бўлади. Шундан кейин бунга ойдинлик киритишим мумкин.
 
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика