Асқар Толибжонов: "Ўзбекистон U-23 олдига Осиё ўйинлари чемпиони бўлиш вазифаси қўйилди"
07 апр 2014 12:36
Янгиликлар
Асқар Толибжонов: "Ўзбекистон U-23 олдига Осиё ўйинлари чемпиони бўлиш вазифаси қўйилди"
ЎФФ матбуот хизмати Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов билан интервью ташкил этди.
"4 апрель куни ЎФФ ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди", - деб гап бошлади Асқар Имомжонович.
"Энг асосийси 2014 йилда нуфузли мусобақаларда иштирок этадиган терма жамоаларимиз бош мураббийлари ва мураббийлар штабини тасдиқлаш. 2014 йилга мўлжалланган терма жамоалар режаларини қайтадан кўриб чиқиш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов апрель ойидан бошлаб фақат миллий терма жамоада ишлаши кўриб чиқилди. Ижроқўм қарорига кўра Миржалол Қўшоқович бундан буён бор эътиборини Ўзбекистон терма жамоасига қаратади".
"Қосимов кузда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ва январь ойидаги Осиё Кубогида иштирок этадиган термаларга бош мураббий бўлади. Инчондаги Осиё ўйинларида 20 йил олдинги зафарли юришини такрорлаш ва январь ойида Австралиядаги Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этиши керак. ЎФФ терма жамоалар маркази бу борада барча шароитларни яратиб беради. Бир қатор ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Австралияда бўлиб ўтган қуръа жараёнида биз ўртоқлик ўйинлари борасида келишувга эришдик. Режамизга кўра Осиё Кубогига қадар 6-7та ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Май ойида Тошкентда иккита ўйин бўлади, сентябрь ойида иккита ўйин, 3 сентябрь кунги баҳс Тошкентда бўлиб ўтади. 6 октябрда Қатар билан, 10 октябрда Баҳрайн, 14 октябрь куни Уммон билан ўйнаймиз. Бундан ташқари декабрнинг 20-25 кунлари оралиғида ҳам ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади. Музокаралар якунига етган. 5 январь куни ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилади".
"Инчондаги Осиё ўйинларида 1991 ва 1992 йилларда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа боради ва уни Қосимов бошқаради. Бу жамоа олдига чемпионлик вазифаси юклатилган. Жанубий Кореядаги Осиё ўйинлари учун янги жамоа тузилади. Бу Шуҳрат Мақсудов бошчилик қилаётган терма жамоа эмас. Мақсудов жамоаси 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа, бу жамоа олдига Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли ўтиб Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Қосимов эса 1991 ва 1992 йилда туғилган фтуболчилар билан бирга Инчонга боради", - дейди Асқар Толибжонов.
ЎФФ матбуот хизмати.

Фикрлар