

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз финалда Эронга қарши баҳс олиб боришади.
Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида бундан олдин фақат Эрон чемпион бўлган. Бугун форслар бешинчи бор бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади. Бизнинг терма жамоамиз эса шу кунгача ушбу мусобақада 3 бор бронза медалини қўлга киритган. Демак, бугунги ўйин Ўзбекистон учун биринчи финал бўлади.
"Ашхобод-2017"
Футзал, 3-ўрин учун
26.09.2017
17:00. Афғонистон - Япония
Финал
26.09.2017
19:00. Эрон - Ўзбекистон



