UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  18 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

ФНЛ вакили Москванинг "Родина" жамоаси Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Жамоа бугун  Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси "Андижон"га қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Баҳсда биринчи рақам остида ҳаракат қилган "Родина" "бургутлар" дарвозасига йўл топа олишмади. Жамоа бундан аввал "Бунёдкор" билан ҳам беллашган ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувдан сўнг жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган "Спартак Москва" ва Россия терма жамоаси собиқ юлдузи Юрий Ковтун сайтимизга кичик интервью берди. 

- Юрий Михайлович "Андижон" билан учрашув шахсан сизда қайси томонлама таассурот қолдирди?

- Жуда яхши спарринг рақиб вазифасини ўтади. "Андижон" ижобий таассурот қолдирди, ёш футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги яққол кўриниб турди. Йиғинлар ораси ўйинларда турли натижалар қайд этилиши табиий. Умуман икки жамоа ҳам ҳаракат қилди. Ҳужум қилган жамоага ўйинни голсиз тугатиш аламли албатта. Олдинда ўйинларимиз кўп. Муҳими жароҳатларсиз расмий ўйинларга етиб олиш. 

- "Андижон" билан учрашувга қадар "Бунёдкор" билан куч синашган эдинглар. Хўш, бу икки рақиб нимаси билан бир-биридан ажралиб турди?

- "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги билинди. Ўйини шаклланган, вазиятлар етарлича яратди. Ўзига яраша жамоамизга муаммолар туғдира олишди, деган бўлардим. "Андижон" бошқача услубда ҳаракат қилди. Ўзбек клублари билан назорат ўйинлари ўтказаётганимиздан хурсандмиз. Чунки рус клубларига қараганда услубда фарқ бор. Россияда эса кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор берилади. 

- "Рубин"га ўтган Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов ҳақида нима дея оласиз? Умуман ўзбекистонлик ижрочиларга қандай тафсиф берган бўлардингиз?

- Ўзбекистонлик ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирган эдик. Уларнинг асосий кучли томони тўп билан яхши муомалада бўлишлари. Боиси СССР пайтидан бери ўзбек футболида техника ва тўп назоратига катта урғу берилади. Юқори интелектга таяниб, ақлли ўйин кўрсатишади.   

- Демак гап Рустам Ашурматов ҳақида кетмоқда?

- Ҳа, Рустам Ашурматов. 

- Ўз вақтида "Спартак Москва" сафида Миржалол Қосимовга қарши кўп бор ўйнагансиз. Одатда, сиздек Россия футболидаги таниқли номлар билан учрашганимизда Миржалол Қосимов ҳақида сўраймиз...

- Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим. Стандарт вазиятлардаги моҳирона ҳаракатлари ёдимда. Қосимов улкан ҳурматга сазовор футболчи ва мураббий ҳисобланади. 

- Анталияда 10дан ошиқ Суперлига жамоалари ўқув-машғулот йиғинлари, назорат учрашувлари олиб боришмоқда. Балки қайсидир футболчини кўз остингизга олиб қўйгандирсиз?

- Йиғинларда бунинг имкони кам. Машғулотлар ва ўйинларга, жамоани шакллантиришга кўп вақт сарфланади. Юқорида айтдим, аввал ҳам ўзбекистонлик ҳимоячига қизиққанмиз. Нима ҳам дердим, вақт кўрсатади.

Суратлар "Родина" расмий сайтидан олинди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика