Ашурматов “Рубин”даги илк интервьюсида: “Кучли томонларимга мураббий ва мухлислар баҳо беришади”
15 янв 2023 10:00
Янгиликлар
Ашурматов “Рубин”даги илк интервьюсида: “Кучли томонларимга мураббий ва мухлислар баҳо беришади”
Қозонликлар кеча расман Ашурматов билан 3,5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилишди.
“Рубин”га ўтганимдаги илк ҳис-туйғуларим шунчаки супер. Анчадан бери кучли лигада ўйнашни орзу қилардим. Шу туфайли, “Рубин”га келганимдан жуда хурсандман. Ёзда улар менга таклиф билан чиқишганди, аммо клуб билан шартномам бор эди, шунинг учун бу ерга олдинроқ кела олмадим. Ҳамюртим Умарали Раҳмоналиев ҳам бу ерга келганига кўп бўлмади, шу туфайли, албатта, бир-биримизга ёрдам берамиз. Умуман олганда ҳамма билан яхши муносабатдаман.
Ажойиб тарзда кутиб олишди. Футболчилар ва мураббийлардан бундай муносабатни кутмагандим, жуда ёқимли бўлди. Бу жамоада анчадан бери ўйнаётганга ўхшайман. Марказий ҳимоячиман. Ўйлашимча, улар мен шу позицияда ўйнатишади. Мен учун кучли томонларим ҳақида гапириш қийин. Бунга мураббий ва мухлислар баҳо беришсин”, дейди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг номдор клубига Юрий Уткульбаев мураббийлик қилмоқда. "Рубин" айни вақт МФЛда 37 очко билан 3-ўринда бормоқда. Улар мавсумнинг иккинчи қисмидаги илк расмий учрашувини 5-март куни сафарда аутсайдерлар қаторидаги "Кубан"га қарши ўтказади.
Фикрлар