Ашраф Ҳакими А Серияга кўчиб ўтиши мумкин
26 июн 2020 23:30
Янгиликлар
Ашраф Ҳакими А Серияга кўчиб ўтиши мумкин
"Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "Интер" клуби марокашлик футболчининг трансфери борасида келишиб олган. Унинг трансферидан "қаймоқранглилар" раҳбарияти 40 млн евро ишлаб олади.
Ушбу мавсумни Дортмунднинг "Боруссия"си таркибида ўтказган футболчи ёзда "Реал"га қайтиши керак.
Ҳакими жорий мавсум Бундеслига доирасида 30 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар