АS: “Реал” 1 млн еврога икки нафар 17 ёшли ҳимоячи сотиб олди

2 фев 2019, 08:56
Испаниянинг таниқли нашри “Қироллик клуби” “Мальорка” жамоасидан икки нафар ҳимоячи сотиб олганини маълум қилди.

Унга кўра, Мадрид клуби “Мальорка”нинг икки нафар 17 ёшли марказий ҳимоячилари — Пабло Рамон ва Хави Синтесни 1 млн евро эвазига сотиб олган. Иккала футболчи ҳам мавсум охирига қадар “Малорка”да қолади.

Маълумот учун, Синтес Испания U-17, Рамон эса Испания U-18 термаси аъзолари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай схема асосида “Реал” 2014 йилда Марко Асенсиони сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS