Арвеладзенинг дўсти, "Халл Сити" эгаси автофалокатга йўлиқди
20 сен 2022 12:06
Янгиликлар
Арвеладзенинг дўсти, "Халл Сити" эгаси автофалокатга йўлиқди
"Халл Сити" раиси, медиамагнат Ажун Илижали душанба куни Истанбулда йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Клуб 53 ёшли магнатнинг жароҳатлангани ва жарроҳлик амалиётидан ўтишини маълум қилди. Унинг қўли синган ва тўлиқ тикланиш учун операция қилинади. Ҳодиса чоғида машина ичида унинг қизи Бану Илижали ҳам бўлгани айтилмоқда. "Халл" унинг тезроқ тузалиб кетишига тилакдош эканини ўз саҳифаларида билдириб ўтган.
Илижали "йўлбарслар"ни Аллам оиласидан сотиб олган эди ва унинг бошқарувида клубда бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Жамоанинг натижаларида ҳам ўсиш кузатилди.
Илижали бошқарувга келгандан сўнг икки ўйиндан кейин жамоа мураббийини алмаштириб, дўсти Шота Арвеладзени ушбу вазифани бажариш учун олиб келганди.
"Пахтакор" собиқ устози Арвеладзе қўл остидаги "Халл Сити" Чемпионшип 10 туридан сўнг 24 жамоа орасида 20-ўринда боряпти.
Фикрлар