Артём Филипосян: “Ўйин қиймати жуда баланд эди”

Narzulla Saydullayev
24 май 2016, 10:40
“Бухоро” - “Пахтакор” жамоалари учрашувдан кейин (1:0) бухороликларнинг тажрибали ҳимоячиси Артём Филипосян ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Мухлислар бугун шиддатли ўйин гувоҳига айланишди. “Пахтакор” сафида юқори савиядаги ўйинчилар кўплиги боис, ҳар сонияда ҳушёрликни сақлашимиз талаб этиларди. Биз буни уддалаб, ўйинни ўз назоратимизда ушлаб тура олдик. Шу боис “Пахтакор”да бир-икки ҳолатни айтмаса, бошқа голга тортадиган вазият бўлмади. Қолаверса бугунги ўйиннинг чиройли ўтишида футболчиларни руҳлантирган мухлисларнинг ҳам далдаси юқори бўлди, - дейди Артём Филипосян.

“Пахтакор” билан ўйин мен учун принципиалми? Ундай деб ўйламайман. Тўғри ўтган мавсум “Бунёдкор”да ўйнаганман ва “Пахтакор”га қарши баҳслар дерби мақомида эди. Ҳозир “Бухоро”даман ва бу биз учун оддий ўйин холос. Шунчаки биз ҳар бир ўйинда рақибларга ана шундай шиддат ва ҳужумкорликни таклиф этяпмиз.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›