Артём Филипосян: “Ўйин қиймати жуда баланд эди”
02 май 2016 10:42
Янгиликлар
Артём Филипосян: “Ўйин қиймати жуда баланд эди”
- Ўтган ўйинда “Насаф”дан учралган мағлубият совринли ўринлар учун курашдаги имкониятимизни кескин тушириб юборган эди. Шу боис бугунги ўйинда ғалаба бизга сув ҳаводек зарур эди. Худога шукр, биз буни уддаладик, - дейди Артём Филипосян.
“Қизилқум” яхши жамоа сифатида шаклланган. Ўйиндан олдин уларни яхши ўрганишга муваффақ бўлдик. Жамоанинг стандартлардан, айниқса аутдан тўп ташлаш ва жарима зарбаларидан унумли фойдаланиши ҳақида билганимиз учун ҳам ушбу вазиятларга тайёр турдик. Натижада ўйинни ўз фойдамизга ҳал этдик.
Бухородан қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман. Умуман, бугун “Қизилқум” стадионида мухлислик маданияти ва муҳити жуда яхши бўлди. “Қизилқум” жамоасининг кейинги ўйинларида омад тилайман.
“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.
Фикрлар