Артур Геворкян олий лигада 50та гол урди
29 авг 2013 20:17
Янгиликлар


Артур Геворкян олий лигада 50та гол урди
2006-2009 йилларда Ғузорнинг “Шўртан” клуби шарафини ҳимоя қилган Артур бу клуб сафида 95та ўйинда 24та гол урган. Олий лигадаги дастлабки голини 2006 йил 6 август санасида “Қизилқум” дарвозасига урган.
2010 йилни “Пахтакор” сафида ўтказган ярим ҳимоячи мавсум давомида 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол урди.
2011 йил Қаршининг “Насаф” клубига кўчиб ўтган Геворкян шу кунга қадар мана шу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Аждарлар” таркибида футболчи олий лига доирасида 65та ўйин ўтказиб 25та тўп киритишга эришди.
Артур Геворкян юбилей голларини урган ўйинлар:
1-гол: 2006 йил. 6 август. “Шўртан” – “Қизилқум” 3:1
10-гол: 2007 йил. 6 декабрь. “Шўртан” – “Андижон” 2:1
20-гол: 2009 йил. 19 июнь. “Шўртан” – “Бухоро” 2:4
30-гол: 2011 йил. 15 май. “Насаф” – “Машъал” 2:0
40-гол: 2012 йил. 5 октябрь. “Андижон” – “Насаф” 3:4
50-гол: 2013 йил. 26 август. “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:2
Нарзулла Сайдуллаев

Фикрлар