Артета қаторасига учинчи мағлубият ҳақида нималар деди?

Eldor Akmurzayev
17 апр 2022, 09:45
ФИФА кунларидан кейин “Арсенал”нинг ишлари жойида эмас.

“Тўпчилар” АПЛ 33-турида “Саутгемптон”га имкониятни (0:1) бой берди. Бу Микель Артета шогирдлари учун кетма-кет учинчи мағлубият ҳисобланади.

“Бундай мағлубиятни қабул қилиш қийин. Ўйинни назорат қилиб, қандай қилиб ютқазганимизни тушуниш мушкул.

Мунтазам аниқ зарба бера олмадик, ҳужумларни якунлай олмадик. Шунча вазиятлар яратгандан кейин 3-4 та гол уриш керак. Стандартдан кейин эса кулгили гол ўтказиб юбордик. Мазкур эпизодда етарлича ҳимоялана олмадик.

“Арсенал”нинг формаси жиддий хавотир уйғотмоқда. Ўйинларни ҳар хил ҳолатда ютқаздик ва бугунги мағлубият тушунарсиз бўлди. Яхши ўйнадик, аммо керакли натижага эриша олмадик. Учрашувларда ғолиб бўлиш учун имкониятлардан унумли фойдаланиш лозим. Ҳозир эса бундай бўлмаяпти”, дейди Артета.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport