Артета: “Гвардиолага ҳеч қачон тақлид қилмаганман”
11 мар 2020 16:22
Янгиликлар
Артета: “Гвардиолага ҳеч қачон тақлид қилмаганман”
“Биринчи навбатда жамоаларни солиштиришнинг ўзи хато. Мураббийлар эса умуман бошқа мавзу. “Сити”нинг ичидаги муҳит “Арсенал”никидан мутлақо фарқ қилади. Сен мураббий сифатида ҳар бир ўйинчининг характери ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олишинг керак. Уларнинг ҳар бири турлича фикрлайди ва яхлит жамоани шакллантиришда мураббийнинг вазифаси ката. Ўз фикрингга таяниб қарор чиқармасанг футболчиларнинг ҳаракати сунъийдек кўринади. Бу эса ёмон ҳолат.
“Арсенал”га келганимдан сўнг клубнинг ўйинида сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда деб бемалол айтоламан. Балки шунинг учун менинг услубимни кўпинча устозим Гвардиолага қиёслашар. Албатта, шогирд сифатида унинг кўрсатмаларидан ҳалигача фойдаланаман. Лекин бу айнан унинг улубини клубда қўллаяпман деганимас. Хатто ҳозир ҳам Гвардиола ўз услубимга бўлишимни талаб қилади. Бир-биримиздан фарқ қиладиган жиҳатларимиз кўп. У кўпроқ таваккал қилишни ёқтиради. Жамоаси қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар у ўз тактикасини барибир қолаверади. Мен эса имкон қадар ранг-баранг ўйин тарафдориман. Шу пайтгача ҳали бирор марта футболчиларимнинг мендан норози бўлганини эшитмадим. Биз тўғри йўлдамиз деб ўйлайман ва ҳеч кимга тақлид қилмаяпман”, - дейди “тўпчилар” бош мураббийи.
Фикрлар