Артета "Арсенал"дан йирик трансфер талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
13 янв 2020, 21:45
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета клуб директорлар кенгашига ўз мурожаати билан чиқди.

"Don Balon" хабарига кўра, испаниялик мутахассис "Барселона" футболчиси Усмон Дембеле билан шартнома имзолаш учун 90 миллион евро талаб қилган. "Канонирлар" ушбу мавсум якунланганидан кейин "кўк-анорранглилар"га футболчи борасида таклиф билан чиқишга тайёр турибди.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Дембеле ушбу мавсумда атиги 5 ўйинда қатнашди ва 1 гол урди. Айни дамда у Қатарда жароҳатини даволаш билан банд.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Don Balon