Артета: "Арсенал"да эканлигимдан фахрланаман"
13 сен 13:53
Янгиликлар
Артета: "Арсенал"да эканлигимдан фахрланаман"
Мураббий клуб билан кўпроқ ютуқларга эришмоқчи.
"Бу ерда бўлиш мен учун фахр, жуда ҳаяжондаман ва бундан кейин нима бўлишини интиқлик билан кутаман. Клубда ҳамма билан илиқ муносабатда эканлигимдан фахрланаман.
Мени астойдил қўллаб-қувватлашмоқда, бу яққол сезилиб турибди. Биргаликда эришганимиздан ҳам кўпроқ нарсани хоҳлайман.
Футболчилар ва клубнинг барча аъзолари билан биргаликда клуб ва жамоани ҳиссий жиҳатдан ўзгартирган мухлисларимиз билан келгуси йилларни интиқлик билан кутамиз. Саёҳатимизни биргаликда давом эттирамиз", – деди Артета.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис яқинда лондонликлар билан 3 йиллик янги шартнома имзолаган эди.
Янги мавсумда жамоа иккита ғалаба ва битта дуранг қайд этди. "Канонирлар" Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Тоттенхэм"га қарши дербида майдонга тушади. Учрашув 15 сентябрь куни соат 18:00 да бошланади.
Фикрлар